Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар суди, президентни ҳақоратлаган йигитга нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд ҳужжатига кўра, Оҳангаронлик 18 ёшли шахс ўзининг Instagram профили орқали Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари тасвирланган фотосурат остида, ҳақоратли изоҳ ёзиб қолдирган.

Комплекс суд-сиёсий ва тилшунослик экспертизаси хулосасига кўра, шарҳда давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва уни обрўсизлантирувчи фикрлар, ғоялар ҳамда баёнотлар мавжуд бўлган.

Йигит ушбу ишни оқибатларини ўйламай қилганини билдирди ва айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 158-моддасининг 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернетдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбли деб топиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини белгилади.

AI News