Ўзбекистонда ҳомиладорлик ёки фарзанди борлиги сабабли ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланди
Ўзбекистонда ҳомиладорлик ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилгани ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.
Мамлакатда Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритувчи қонун қабул қилинди. Тузатишлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этишни, ҳақ тўланмайдиган таътил муддатини белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритишни ҳамда ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутади.
Бундан ташқари, «Таълим тўғрисида»ги қонунга ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олиши мумкин бўлган таълим муассасалари турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, ҳомиладорлик ёки фарзанди борлиги сабабли ходимларни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.