Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 5 тa вилоятида 9–11 июль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли сел келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Жумладан:
• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида сув тошқинлари эҳтимоли ҳам бор.
«Ўзгидромет» аҳолини, айниқса тоғли ва тоғолди ҳудудларда яшовчиларни, дам олувчиларни ва ҳайдовчиларни эҳтиёткорликка чақирди.
Шунингдек, мутасаддилар ҳаракатланишда ва вақтинчалик турар жой танлашда хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.