Ўзбекистон фуқаролари сел келиш хавфидан огоҳлантирилди
Айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида сув тошиш ҳолатлари юзага келиши мумкин

Ёғингарчилик сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел ва сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантирди.
Жорий йилнинг 9-12-июн кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
• Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
• Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Қайд этилишича, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.





