Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
2025 йил 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олина бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарорда таъкидланган.
Унга кўра, Бунда my.gov.uz да ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади. Рўйхатга қуйидаги ҳужжатлар киритилган:
— Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
— Ўзбекистон фуқаросининг идентификатсияловчи ID-картаси;
— Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
— Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;
— Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
— Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
— Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
— Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси);
— Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
— Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
— Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
— Талабалик гувоҳномаси;
— Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
— Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
— Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
— Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Ушбу ҳужжатларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди, яъни порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.