Ичимлик сувини мониторинг қилувчи лабораториялар ташкил қилинади
Ўзбекистондаги барча ичимлик суви таъминоти корхоналарида сифат мониторингини юритиш ва маълумотларни бошқариш марказларини яратиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳудудларда ичимлик сув сифати мониторингини юритувчи марказий лаборатория ташкил этиш, барча шаҳар ва туманлардаги ичимлик сув сифатини назорат қилиш учун лабораторияларга бириктириш ёки ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари билан шартномалар расмийлаштириш кўзда тутилмоқда.
Ичимлик сув сифатини мониторингини юритадиган лабораторияларининг техник жиҳатдан малакали бўлиши лозим.
Ижро учун асосий масъул этиб “Ўзсувтаъминот” белгиланди.