Сербияда намойишчилар ҳукмрон партия идорасини бузиб ташлади
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида норозилик номойиши иштирокчилари ҳукмрон партияси (СПП) идорасини вайрон қилди. Бу ҳақда республика президенти Александр Вучич Informer TV телеканали орқали ҳабар берди.
Улар ярим соат давомида (СПП) офисини бузиб ташлашди. Тўрт киши ҳибсга олинди, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг бир ходими намойишчилар томонидан оғир яраланди, — деди Вучич.
Ҳабарга кўра, пайшанба куни кечқурун Нови-Сад ва Белграддаги (СПП) офислари олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тўпланганлар орасида муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаби ҳам бўлди.
Намойишлар Чачаке каъби, бошқа шаҳарларда ҳам юз берди. Мамлакат ички ишлар вазири Ивица Дачич 14 киши хибсга олингани ва беш нафар полициячи яралангани ҳақида маълумот берди.