Ижтимоий карта жорий қилинади
Ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва 2025 йилдаги вазифаларга оид йиғилиш давомида турли ҳужжатларни бир жойга жамловчи ижтимоий карта тизимини жорий қилиш режалаштирилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур. Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келган, деди Шавкат Мирзиёев.
Мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:
— автобус ва метрода бепул юриш;
— электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
— нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.
Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.