Андижондаги АГТКШда ноқонуний газ истеъмоли аниқланди

Пахтаобод туманида жойлашган АГТКШда 2,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, «М.М.А.» МЧЖга тегишли ушбу заправкада ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг импульс найчасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Айни пайтда барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Андижон