Андижонда оилалардан бирида бирданига 5 нафар эгизак дунёга келди

Умумий ҳисобда икки нафар ўғил ва уч нафар қиз фарзанд дунёга келди

Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида 5 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар беради.

Жумладан, Андижон шаҳридаги «Қайрағочтош» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Наргиза Бекжонова 2026 йилнинг 6-июль куни кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинган.

Натижада, бир неча соат аввал муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилган.

Қайд этилишича, туғуруқ жараёни малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлар томонидан муваффақиятли ўтказилган:

• биринчи чақалоқ: қиз, вазни 1450 гр;

• иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1605 гр;

• учинчи чақалоқ: қиз, вазни 1495 гр;

• тўртинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1585 гр;

• бешинчи чақалоқ: қиз, вазни 1205 гр.

Айни пайтда 5 нафар эгизак ва уларнинг онаси малакали тиббиёт ходимлари назоратида эканлиги таъкидланди.

 

 

Ўзбекистон