Фарғонада сув таъминоти оператори пора билан қўлга олинди
«Фарғона сув таъминоти» АЖ Марғилон шаҳар филиали оператори сувдан қарздорликни йўқ қилиш эвазига 9 млн сўм пора олаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Аниқланишича, у аслида қарздорлиги бўлмаган Фарғона шаҳар, Келгели мавзесидаги хонадон эгасини 9,6 млн сўм қарздор деб кўрсатган. Қарздорликни «йўқ қилиш» ва сув ҳисоблагичини алмаштириш эвазига пул сўраган.
Шунингдек, Хоразм вилояти Гурлан туманидаги Давлат кадастрлари палатаси филиали бошлиғи ҳам пора билан қўлга тушган. У нотурар жойни турар-жой тоифасига ўтказишда ёрдам бериш ва вилоят кадастр палатасидан ижобий хулоса олиш эвазига $500 олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.