Uzum Market омборда сақлаш ва фотостудия фаолияти бўйича янгиланишлар киритди
Тақиқланган маҳсулотлар рўйхати ва суратга олиш қоидалари янгиланди
Омборда сақлаш тақиқланган товарлар тоифалари рўйхати янгиланди
Uzum Market омборда сақлаш тақиқланган маҳсулот тоифалари рўйхатини янгилади, агар сотувчи FBO тизими бўйича ишлайдиган бўлса. Жорий рўйхатни ҳавола орқали кўриш мумкин.
Сотувчиларга, товарларни жўнатишдан олдин рўйхат билан солиштириб чиқиш тавсия этилади. Бу кечикишлар ва қўшимча харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Сотувчининг офертасида, Uzum Market фотостудияси фаолияти бўйича 3-бандга ўзгартиришлар киритилди
1-томон (Uzum Market) 2-томонга (шерикка) кейинчалик хизматда жойлаштириш мақсадида товарларнинг фотосуратларини тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади.
Янгиланган оферта таҳририга кўра:
• Uzum Market товарларнинг предмет, модель ва инфографик усулда суратга олиниши хизматларини кўрсатади;
• cуратлар компания томонидан тасдиқланган ягона услубга мос бўлиши шарт;
• бир фотосессия доирасида ҳар бир SKU учун 5 тагача кадр олинади;
• хизматлар учун тўлов нақд пулсиз шаклда, сўмда, хизматлар амалда кўрсатилганидан кейин амалга оширилади ва ҳамкорнинг шахсий ҳисобидан ушлаб қолиниши мумкин;
• компания маҳсулотни янада сифатлироқ намойиш этиш, жумладан унинг хусусиятларини кўрсатиш мақсадида товар қадоқламасини очиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади (масалан: атирлар, электрон қурилмалар, дори таблеткалари, аксессуарлар ва бошқалар).
Шунингдек, техник сабабларга кўра ёки ҳамкорлик шартлари бузилган тақдирда хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйиш имконияти ҳам назарда тутилган.
Суратга олиш ишлари якунлангач, Uzum Market кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатномани юборади. Ҳамкор 5 иш куни ичида уни имзолаши ёки рад жавобини ёзма равишда тақдим этиши шарт.
Суратга олишнинг янги шартлари ва товарларга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳамкорларга ҳавола орқали офертанинг долзарб таҳрири билан танишиш тавсия этилади.