Ўзбекистон халқаро PROD дастурий муҳандислик олимпиадасига қўшилди

Ўзбекистон илк бор рақамли маҳсулотлар инженериясини амалда ўргатадиган халқаро PROD саноат ривожлантириш олимпиадасида иштирок этмоқда.

Қатнашиш учун чуқур дастурлаш билимлари талаб этилмайди, информатика бўйича асосий тушунчалар етарли. Олимпиада 8–12-синфларда ўқиётган, инглиз тилини яхши биладиган ўқувчилар учун очиқ. Ҳозирда, рўйхатдан ўтиш бошланган.

PROD — йирик IT-компаниялар мутахассислари ечадиган ҳақиқий техник вазифаларни мактаб ўқувчиларига тақдим этган илк олимпиадалардан бири. Қатнашчилар реал кейслар устида ишлайди, ўз рақамли ечимларини яратади ва дастурий муҳандислик бизнес самарадорлигини оширишда қандай ёрдам беришини кўради.

Ўзбекистонлик ўқувчилар учун бу — замонавий рақамли маҳсулотлар асосида ётган инженерлик амалиёти билан эрта танишиш имконидир.

Олимпиаданинг асосий босқичлари онлайн форматда ўтади, шу боис иштирокчилар учун яшаш худуди аҳамиятга эга эмас. Финал босқич Москвада ўтказилади. Ташкилотчилар финалчилар учун яшаш ва овқатланишни таъминлайди.

PROD олимпиадасини етакчи таълим ва технология муассасалари ўтказади: Марказий университет, «Т-Технологиялар» гуруҳи ва «Олий Иқтисодиёт мактаби» Миллий Тадқиқот Университети Компьютер фанлари факультети.

PROD-2025 босқичлари:

• 5–8 декабр — биринчи саралов (математика ва дастурлаш асослари);

• 15–25 январь — трек бўйича кейс ечими (фронтенд, бэкенд, мобил ишланма ёки MLOps);

• 12–24 февраль — индивидуал финал;

• 13–17 март — Москвада жамоавий финал;

• 18 март — тақдирлаш маросими.

Ғолиблар учун мукофотлар:

• хорижий иштирокчилар учун рус тилидан бепул курслар (18 ёшдан кейин);

• марказий университетга бюджетга кириш ёки «Олий Иқтисодиёт мактаби» Миллий Тадқиқот Университети Компьютер фанлари факультети дастурларига чегирма;

• «Т-Технологиялар» компанияси стажировкаларида устуворлик;

• брендлаштирилган мерч.

Рўйхатдан ўтиш 2 декабрга қадар давом этади. Қатнашиш учун чуқур дастурлаш билимлари талаб этилмайди — мантиқий фикрлаш ва информатика бўйича асосий тушунчалар етарли.

AI News