Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги ялпи ички маҳсулот ҳажми $121 млрд доллардан ошди
2024 йил учун Ўзбекистоннинг ялпи ички махсули қайта ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг 121 миллиард доллардан ошди, дея хабар берди Статистика қўмитаси.

Хусусан, якуний ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил якуни билан республика ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 454,6 трлн сўмдан 1 535,4 трлн сўм (80,9 трлн сўм)га ёки 5,6 % га ортган.
Жумладан, ЯИМ АҚШ доллари ҳисобида 115,0 млрд доллардан 121,4 млрд долларга етган
Шунингдек, қайта ҳисоблашдан сўнг, 2024 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 41,3 млн сўмни ташкил этган.
2024 йил учун давлат бюджети ижросининг тўлиқ қамрови таъминланиши натижасида 36,4 трлн сўм янги қўшилган қиймат аниқланган.
Саноат соҳаси бўйича 2024 йил учун қўшилган қиймат ҳажми 12,7 трлн сўмга ошди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 5,6 трлн сўм, қурилишда 10,3 трлн сўм ва хизматлар соҳасида 16,3 трлн сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат қўшимча ҳисобланди.





