Париж-2024: Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида илк медалларни қўлга киритди

Парижда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида Ўзбекистон делегацияси вакиллари иккита медальни қўлга киритди.

Парасузувчи Муслима Одилова S13 тоифасида 100 метрга баттерфляй усулида сузишда 3 ўринни эгаллади. Шу тариқа ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритди.

Паратаэквондочи Зиёда Исоқова 47 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик аёл финалда перулик Леонарда Анжелика Эспиноса Каррансага имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Парижда 17 ёзги Паралимпия ўйинлари расман очилган эди.

Жаҳон