Парижда 2024 йилги Паралимпия ўйинларига старт берилди

Парижда 2024 йилги Паралимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Франция пойтахти марказида ўтказилган тадбирда дунёнинг 184 мамлакати ва минтақасидан 4000 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Миллий Паралимпия қўмитасининг хабар беришича, Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида, Ўзбекистондан олти нафар спортчи парасузиш ва таэквондо бўйича мусобақаларда иштирок этади.

Маълумот учун, 2024 йилги Паралимпия ўйинлари Парижда 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинлар давомида 4400 нафар пара-спортчи 20 спорт тури бўйича куч синашади.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасини 65 нафар пара-спортчи ҳимоя қилади, улар 9 спорт тури бўйича рекорд даражадаги 113 та лицензияни қўлга киритдилар. Конкорд майдонида ташкил этилган тадбирда Хусниддин Норбеков ва Моҳигул Ҳамдамова делегациямиз байроқдорлари сифатида майдонга чиқишди.

Тантанали маросимда қатнашган Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев делегациямиз аъзолари билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлади, шунингдек бир қатор хорижий мамлакатларнинг спорт раҳбарлари билан ҳам учрашди.

 

Жаҳон