Индонезияда камида 16 киши кўчки туфайли ҳалок бўлди

Индонезиянинг Ява оролида юз берган кўчки оқибатида камида 16 киши вафот этгани ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

Ҳодиса Марказий Ява вилоятидаги Пекалонган шаҳрида содир бўлган. Натижада 16 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш агентлиги мутахассислар қидирув ишларини давом эттираётганини маълум қилди.

Жаҳон