Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросимида иштирок этди
4 февраль куни БАА пойтахти Абу-Дабида шейх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.
Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этганим мен учун улкан шараф. Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бу чиндан ҳам бебаҳо ва илҳомбахш тажриба бўлди, — деди Саида Мирзиёева.
Президенти Администрацияси раҳбари, инсоний биродарлик сўзларда эмас, балки кундалик амалларда — ҳар бир инсоннинг қадр-қимматига ҳурматда, эътиборда ва ғамхўрлик қилишда намоён бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли «Инсоний биродарлик» (Zayed Award for Human Fraternity) мукофоти Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфталига насиб этди.





