Қашқадарёда ака-укаларнинг яшаш хонадонида 21 кг дан ортиқ «марихуана» топилди
Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги хонадонларнинг бирида катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Китоб туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1979 ва 1983 йилларда туғилган ака-укаларнинг яшаш хонадонлари тегишли тартибда кўздан кечирилган.
Натижада, гугурт қутиларга ҳамда синтетик қопларга жойланган жами оғирлиги 21 кг 712 г бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.






