Тошкентда қизнинг интим фотосуратларини тарқатмаслик эвазига $3 минг талаб қилган эркак ушланди

Гумонланувчи ушбу материалларни тарқатиш ва қизнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан таҳдид қилган. Унга нисбатан «товламачилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда қизга интим фотосурат ва видеоларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли қиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. У гумонланувчи ушбу материалларни тарқатмаслик ва оила аъзоларига кўрсатмаслик эвазига 3 минг доллар талаб қилаётганини маълум қилган.

Натижада, эркак тезкор тадбир давомида пул маблағларини олаётган вақтда ушланади.

Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон