Сирдарёда ноқонуний олиб кирилган 700 млн сўмлик iPhone 17 смартфонлари аниқланди
Сирдарё вилоятида iPhone русумли телефонларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди, деб хабар берди вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбир давомида М-39 автомобил йўлида ҳаракатланаётган, олдиндан кузатувга олинган фуқарога тегишли Spark русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади.
Натижада автомобил юкхонасида божхона расмийлаштируви ҳамда IMEI рўйхатидан ўтмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган смартфонлар борлиги аниқланади.
Олиб борилган текширувлар давомида жами 35 дона, жумладан:
• 30 дона «iPhone 17 Pro Max»;
• 5 дона «iPhone 17 Pro» моделлари борлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу телефонларнинг умумий қиймати 700 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ашёвий далиллар вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.





