АҚШ 70 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини ватанга депортация қилди
АҚШ 11 март куни штатларда ноқонуний бўлган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга депортация қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Ушбу рейс АҚШ томонидан ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар қаторида навбатдаги қадам бўлди, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Доналд Трамп президентликка келганидан бери АҚШ 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилган.
Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматига АҚШни депортация қилиш бўйича операцияларга кўмаклашаётган яқин ҳамкорлиги учун чуқур миннатдорлик билдиради, — дея таъкидлади элчихона.





