Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди
Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
Хусусан, 2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади.
Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.





