Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Бу ҳақида Нобелнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Мукофот Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга «институтларнинг қандай шаклланиши ва фаровонликка қай тарзда таъсир кўрсатиши» бўйича олиб борган тадқиқотлари учун берилди.

1968 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича мукофот лауреатларининг эълон қилиниши Нобел ҳафталигини якунлайди.

Мукофотлар 10 декабрь куни, Алфред Нобел вафот этган куни топширилади. Мукофотнинг пул эквиваленти — 11 миллион швед крони, жорий курс бўйича $1 млндан сал кўпроқни ташкил қилади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медаль ва дипломларни топширади.

Маълумот учун, Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон «Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари» китоби муаллифи ҳисобланади.

Жаҳон