Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар пойтахт ФВБга 13 февраль куни соат 14:38 да келиб тушган. 

Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 14:42 да етиб бориб, ёнғин соат 14:46 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Тошкент