Испания футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Испания Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Испания 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финал учрашувида қўшимча вақтда Аргентина жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув Ист-Ратерфордда бўлиб ўтди. Ягона тўпни 106-дақиқада Ферран Торрес киритди.
Испания терма жамоаси иккинчи бор жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Испанлар илк бор ушбу кубокни 2010 йилда қўлга киритишган эди.





