Бухорода $8 минг эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Гумонланувчи келишилган суммадан $1 минг долларни қўлга киритган, жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Департаментнинг Когон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.И. фуқаро Ш.И.нинг ишончига кириб, уни 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланади.

Натижада, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон