Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, янги қўшма ташаббуслар ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туришини ва бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини билдирди.

Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.





