Ўзбекистонда магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
Абитуриентлар ўз натижаларини тегишли сайт орқали билиб олишлари мумкин

Ўзбекистонда ОТМларнинг 2026/2027 ўқув йили магистратурасига ўқишга кириш бўйича фуқаролар аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Абитуриентлар натижаларни my.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали билишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган эди.





