Тошкентда $30 мингдан ортиқ маблағ эвазига кириш визасини ваъда қилган аёллар ушланди
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда ноқонуний равишда кириш визаларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фуқаролар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Хусусан, 3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31.200 АҚШ доллари олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланади.
Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 й.т. фуқарога бериши кераклиги аниқланиб, давом эттирилган тезкор тадбирда, у ҳам 27 минг долларни олган вақтида ушланади.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





