Зироат Мирзиёева ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди
Дастурдан қирғиз санъати кўргазмаси, ов анъаналари билан танишув ва болалар жамоаларининг концерти ўрин олди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғиз Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Туркия Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Биринчи хонимлари билан биргаликда Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.
Биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилган кўргазма билан танишдилар.

Хусусан, Salbuurun миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот беришди.
Дастур якунида Enesay қабул уйида олий мартабали меҳмонлар эътиборига Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг концерти томоша қилинди.






