Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилмоқда

15 сентябрдан эътиборан визасиз кириш қоидаси, шунингдек, етиб келганда виза олиш имконияти бекор қилинади

2026 йил 15 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга кириш қоидалари ўзгаради, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Хусусан, Таиланд Қироллигига кириш қоидалари ўзгаради:

• 2026-йил 14-сентябрь (шу кун ҳам киради) санасигача 60 кунлик визасиз режим амал қилади;

• 2026-йил 15-сентябрдан мамлакатга визасиз кириш қоидаси, шунингдек, етиб келгач виза олиш имконияти бекор қилинади;

• эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сайёҳ сифатида кириш учун визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади.

Ўзбекистон