Тошкент метросига учта янги электропоезд келтирилди

2026 йил охиригача яна саккизта тўрт вагонли ҳаракатдаги таркиб харид қилиниши режалаштирилмоқда

Тошкент метрополитенига яна учта замонавий поезд олиб келинди, деб хабар бермоқда пойтахт метроси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин, яъни 12-июль санасида ҳам 3 та замонавий ҳаракат таркиблари олиб келинган эди.

Жорий йилда харид қилинган ҳаракат таркиблари ҳисобига янги замонавий ҳаракат таркиблари сони 47 тага етказилди.

Маълумот учун, 2026-йил сентябрь ойига қадар, яна 8 та 4 вагонли ҳаракат таркиблари харид қилиниши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон