Исроил — Ғазо уруши тугаши мумкин
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар ўтказилганини айтди. Бу ҳақда «Anadolu ajansi» хабар берди.
Маълум қилинишича, агар Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича янги шартлар қўйишни тўхтатса, келишувга эришиш мумкин бўлади. ҲАМАС бу борада Қатарда яҳудий расмийлари билан музокаралар бўлиб ўтганини айтди. Музокаралар воситачи давлатлар — Қатар ва Миср ҳомийлигида ўтказилган.
Ўт очишни тўхтатиш ва асирларни айирбошлаш тўғрисидаги келишувга эришиш фақат босқинчи янги шартлар қўймаган тақдирдагина мумкин бўлади, дейилади ҲАМАС баёнотда.
2023 йил ноябрь ойида ҲАМАС ва Исроил маҳбусларни айирбошлади ва Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга эришди. Исроил тахминан бир ҳафта давом этган ўт очишни тўхтатишдан сўнг Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. ҲАМАС юзга яқин исроиллик асирни ушлаб тургани айтилмоқда.