Исроил Туркияга қарши урушга тайёрланади
Исроил Туркия билан тўғридан тўғри қарама-қаршиликка тайёрланиши лозим. Яҳудий давлатининг Нагел қўмитаси тегишли ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
Ҳукумат томонидан ташкил этилган қўмита Туркиянинг Усмонлилар давридаги таъсирини тиклаш амбициялари Исроил билан кескинликни кучайтириши, эҳтимол, можарога олиб келиши мумкинлигидан хавотирда. Ҳисоботда Сурия фракциялари Туркия билан биргаликда Исроил хавфсизлигига янги ва кучли таҳдид туғдириши мумкинлиги таъкидланган.
Суриядан келиб чиқаётган таҳдид Эрон таҳдидидан ҳам хавфлироқ нарсага айланиши мумкин, дейилади ҳисоботда.
Қўмитанинг баҳоси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг минтақадаги тобора қатъий сиёсати фонида эълон қилинди. Баъзи таҳлилчилар буни Исроил манфаатларига зид деб ҳисоблайди.