Тошкентнинг айрим туманларида 7 апрелдан 2 майгача иссиқ сув режали ўчирилади

Тошкент шаҳридаги айрим турар жой бинолари ва муассасаларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent.

Қайд этилишича, апрель ойида компания ёзги мавсум олдидан маҳаллий қозонхоналарида режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб боради.

Ускуналарни таъмирлаш ва модернизация қилиш, эскирган қисмларни алмаштириш ҳамда насосларни текшириш каби бир қатор ишларнинг қилиниши ёз мавсумида иссиқлик таъминоти барқарор таъминланишига хизмат қилади, — дейилади хабарда.

Шу сабабли, қуйидаги манзилларда жойлашган айрим турар жой бинолари ва муассасаларда вақтинча иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:

Бектемир тумани

  7−11 апрель — «Сувсоз» массиви;

  14−18 апрель — Ҳ.Бойқаро, Б.Нозим, Й.Чирчиқ кўчалари (айрим уйлар ва муассасалар);

  28−30 апрель — Олтинтопган маҳалласи, 56−60, 19А, 19Б турар жой бинолари.

Миробод тумани

  7−10 апрель — Бехтерева-Саракул кўчалари, 1−8 турар жой бинолари ва айрим муассасалар.

  28−30 апрель — Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2−8 турар жой бинолари.

Мирзо Улуғбек тумани

  2−4 апрель — ТТЗ-2 мавзеси, 30а, 31а, 32а, 35а турар жой бинолари, Белоножко кўчаси, 30 турар жой биноси;

  7−11 апрель — Югнакий мавзеси, 7−13, 10а, 10б турар жой бинолари ва айрим муассасалар;

  14−18 апрель — Югнакий мавзеси, 14−18, 46−52 турар жой бинолари, Қорасув 1,2,3,4,6 мавзеси, Бўз-2, Феруза мавзеси, айрим уйлар ва муассасалар;

  21−25 апрель — Югнакий мавзеси, 31−38, 44, 45 турар жой бинолари ва айрим муассасалар;

  28 апрель−2 май — Югнакий мавзеси, 6, 19−26, 26а, 26б турар жой бинолари ва айрим муассасалар.

Сергели тумани

  7−11 апрель — Қурувчилар мавзеси;

Учтепа тумани

2−4 апрель — Зақоват кўчаси (айрим уйлар ва муассасалар);

  7−11 апрель — Учтут кўчаси, 7 турар жой биноси;

  14−18 апрель — Шифокорлар кўчаси, 1 турар жой бинолари.

Чилонзор тумани

  21−25 апрель — Чилонзор кўчаси, 81, 83, 85 турар жой бинолари.

Шайхонтоҳур тумани

  2−4 апрель — Учлола кўчаси, 1 турар жой биноси;

  8−10 апрель — Учлола кўчаси, 5 турар жой биноси;

  15−17 апрель — Термиз кўчаси, 1 турар жой биноси;

  22−24 апрель — Термиз кўчаси, 2 турар жой биноси.

Янгиҳаёт тумани

  21−25 апрель — Сангзор, Соҳил, Шоликор, Зироат кўчалари (айрим уйлар ва муассасалар)

Яшнобод тумани

  7−11 апрель — М.Ашрафий кўчаси 34/1−34/3, 40 турар жой бинолари;

  14−18 апрель — М.Ашрафий кўчаси, 22/1−22/4 турар жой бинолари;

  21−25 апрель — Элбек кўчаси, 24−28, 3−6 турар жой бинолари;

  28 апрель−2 май — Айриева кўчаси, 7 турар жой биноси.

Ўзбекистон