Тошкентнинг бир нечта туманларида иссиқ сувни узиш жадвали ўзгартирилди
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида иссиқ сувни режали узиш жадвали ўзгартирилди. Бу ҳақда Veolia Energy матбуот хизмати маълум қилди.
Янгиланган жадвалга кўра, 20 апрелдан 21 апрелга ўтар кечаси Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги 1-иссиқлик марказининг иши тўхтатилди, 22 апрелга ўтар кечаси эса Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларига қарашли 3-иссиқлик маркази ўчирилади. Узилишлар 25 апрелгача давом этади.
Кўрсатилган даврда иссиқлик таъминоти манбаи хизмат кўрсатадиган ҳудуддаги аҳоли хонадонлари ва объектларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Манзиллар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.