Чилла давом этмоқда: ўзбекистонликлар жазирамадан қандай сақланмоқда

Uzum Market миллий маркетплейси чиллада қайси махсулотларга талаб юқорилиги ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Чилла авжида — ёзнинг энг жазирама кунларида ўзбекстонликлар иссиқни енгиш йўлларини фаол изламоқда. Июль ойининг биринчи ҳафтасида Uzum Market платформасида турли хил иқлим техникаларига бўлган талаб июнь ойининг биринчи ҳафтасига нисбатан 33% га, вентилятор ва кондиционерларга буюртмалар сони эса бирданига 75% га ошди. Uzum Market’дa 3 миллион сўмдан бошланадиган турли нархлардаги кондиционерлар тақдим этилган. Харидларни кейинга қолдирганлар учун бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Uzum Market’дa уйда, офисда, ҳатто кўчада иссиқдан сақланишга ёрдам берадиган турли хил махсулотлар тақдим этилган. Кондиционер ва вентиляторлардан ташқари энг машҳур товарлар: портатив ва мини-кондиционерлар, шахсий ва полга қўйиладиган вентиляторлар, бўйин учун ҳамда сув пуркагичли вентиляторлар.

Шунингдек, ёзда ота-оналар оилавий дам олиш учун керакли махсулотларни буюртма қилиш анъанага айланиб қолган болалар учун пуфланадиган бассейнлар, бутун оила учун каркасли бассейнлар, фильтлар, насослар ва сувни тозалаш учун ашёлар.

Иссиқ ҳаво ўзбекстонликларнинг таом танловига ҳам таъсир қилади. Масалан, июль ойининг биринчи ҳафтасида Uzum Tezkor’дa музқаймоқка бўлган талаб июн ойининг шу даврига нисбатан 54% га ошди — мева таъми ва брикетлар етакчилик қилмоқда. Чилла бошланиши билан ичимлик суви ва салқин ичимликларга буюртмалар сони 23% га ошди ва мамлакат аҳолиси одатий қаҳвадан кўра айронни афзал кўрмоқда. Биргина июль ойининг биринчи ҳафтасида Uzum Tezkor 1030 та тарвуз ва қовунга буюртма беришди — бу катта юк машинасини тўлиқ тўлдириш учун етарли.

Ёзги харидларни янада қулай қилиш учун Uzum Market ва Uzum Tezkor’дa махсус ёзги ярмаркалар мавжуд. Бўлимда фойдали таклифлар билан совутувчи ва мавсумий махсулотлар жамланган. Uzum картаси билан тўланганида эса қўшимча 30% чегирма амал қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Янгиликлар