Бўстонлиқ туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилмоқда — ФВБ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бўстонлиқ туманида содир бўлган ёнғин ўчирилаётганини маълум қилди.
Бўстонлиқ тумани, «Бурчмулло» ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар 31-июл соат 13:00 да Тошкент вилояти ФВБга келиб тушган.
Ҳозирда, воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда, — дейилади хабарда.
Қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.