Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда икки марта ошади

Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йил давомида 2 маротаба оширилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда вилоятларда бир маротаба, пойтахтда эса икки маротаба тариф нархлари оширилган. Кейинги йилдан эса тарифлар вилоятларда ҳам икки маротаба оширилади.

Тўлов тизимлари бўйича Корея ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кўпчиликда уйда яшамасам, иссиқликка тўлайманми ёки тўламайманми, деган савол туғилади. Кореяда уйнинг минимал иссиқлигини сақлаб туриш учун абонент тўлови олинади. Биз тариф сиёсатини тўғри юритсак, шунда нархларнинг ошиши ёки ошмаслиги ҳал бўлади, деди у.

Тўраевнинг таъкидлашича, тўловларни давлат томонидан қоплаб беришда жуда катта субсидия бор. Субсидиядан қутилиш ва тизимни янгилаш учун нархлар қайта кўриб чиқилиши керак. Унинг қўшимча қилишича, 2025 йилда тарифлар икки марта — ўн беш фоиздан ошиши мумкин.

Қарорлар