Тошкент вилоятида иситишда резина шиналардан фойдаланган 8 та иссиқхона жаримага тортилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари билан биргаликда 8 февраль куни тунги вақтда Тошкент вилоятидаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Тадбир давомида Тошкент туманида 13 та, Қибрай туманида 10 та, Зангиота туманида эса 16 та иссиқхона фаолияти ўрганилди. 

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланди. 

Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланди.

Ўзбекистон