Тошкент вилоятидаги яна 30 та иссиқхона ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши туфайли ёпилди
Тошкент вилоятида 33 нафар иссиқхона эгаларига нисбатан фаолиятини тўхтатиб туриш юзасидан судга даъво аризалари киритилди, деб хабар қилди Экология вазирлиги матбуот хизмати.
Мутахассислар Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналарни кўздан кечирди.
Кўчма лаборатория ёрдамида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош Тошкент ҳалқа йўлининг тўққизта нуқтасида Эшонгузар аҳоли пунктидан Тошкент педиатрия тиббиёт институтигача бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражаси таҳлил қилинди, дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, таҳлил натижаларига кўра, мутахассислар PM2.5, 10 ифлослантирувчи моддалар учун белгиланган эмиссия стандартларидан ошиб кетиш ҳолатларини аниқламади.
Ўрганишлар давомида мавжуд иссиқхоналар фаолиятининг экологик мониторинги ўтказилиб, иситиш учун шиналар, целлофан, қуш ахлати ва бошқа зарарли тутун ҳосил қилувчи материаллардан фойдаланишнинг олдини олиш, шунингдек, иссиқхона мўриларига давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича профилактика чоралари кўрилди.
Текширув давомида вентиляция қувурларидан фойдаланиш қоидаларини бузган 27 нафар иссиқхона эгаларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди. 33 нафар иссиқхона эгасига нисбатан фаолиятини тўхтатиб туриш юзасидан судга даъво аризалари киритилиб, 166 нафар иссиқхона эгасига давлат стандарти талабларига жавоб берадиган чанг ва газдан тозалаш ускуналари ўрнатилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик белгиланди.