Италияда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция бўлиб ўтади

2025 йил 10-11 июль кунлари Украинани қайта қуриш конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақида DW хабар бермоқда.

2025 йилда Украинани тиклаш бўйича конференция Италияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда 10 октябрь, пайшанба куни Римда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг бош вазир Гиоргиа Мелони маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тадбир 10-11 июль кунларига мўлжалланган.

«Украина ёлғиз эмас ва биз уни керак бўлганда қўллаб-қувватлаймиз », — деди Гиоргиа Мелони.

Аввалроқ, Украинани тиклаш бўйича шунга ўхшаш конференциялар Лондонда (2023 йил 21-22 июнь) ва Берлинда (2024 йил 11-12 июнь) ўлиб ўтган. 2024 йил 15-16 июнь кунлари Шветсариянинг Бюргенсток курорт шаҳрида ҳам Украина бўйича тинчлик конференцияси бўлиб ўтди.

Жаҳон