Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан депортация қилинди

Ўзбекистон интерполининг миллий марказий бюроси, халқаро қидирувда бўлган бир нечта жиноятчиларни АҚШ ва Туркия мамлакатларидан чиқариб юбориш тўғрисида келишувга эришди.

Жумладан улар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа қилмишларни содир этганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз томонидан қидирув эълон қилинган, — дейилади хабарда.

Натижада, АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари ҳамроҳлигида 2 нафар жиноятчи Нью-Йоркдан Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинган. Яна икки киши эса Истанбул шахридан чиқариб юборилган.

Ҳозирда, улар кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳудудий ички ишлар органлари ходимларига топширилди.

Ўзбекистон