Ўзбекистон мактабларида «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари ташкил этилади
Эндиликда республика бўйлаб мактабларда «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 февралдан:
• аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича «Китоб – маърифат манбаи» дастури амалга оширилади;
• давлат органларининг китоб ва китобхонлик ҳақидаги рекламалари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олинади;
• транспортларда (автобус, метро, самолёт, поездлар) симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали Mutolaa платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади, қулайлик учун QR кодлар ўрнатилади.
Умумтаълим муассасаларида «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари ташкил этилади:
• клуб аъзолари ўртасида китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади;
• мактабларда клуб аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади;
• ҳар чоракда туман(шаҳар) кесимида энг фаол «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари аъзолари рағбатлантирилади.





