Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган Henley паспортлар индексига кўра, Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади.

Паспортлар индексига кўра, Сингапур рейтингда биринчи ўринни эгаллади, ушбу мамлакат фуқаролари 193 та давлатга визасиз сафар қилиш ҳуқуқига эга.

Иккинчи ва учинчи ўринларда Япония ҳамда Жанубий Корея жойлашди. Мазкур мамлакатлар фуқаролари 190 та давлатга визасиз кириши мумкин.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг юқори ўринни эгаллаган, унинг фуқаролари 79 та давлатга визасиз сафар қилиши мумкин. Рейтингда Қирғизистон 71-ўринни, Тожикистон 78-ўринни, Туркманистон эса 84-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари ҳозирда 62 та давлатга визасиз сафар қилиш имкониятига эга.

Жаҳон