Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойлари таъмирланади

Президентнинг «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойлари таъмирланади, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахслар, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Қарорлар