Тошкентдаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Жалойир кўчасида 18–19–20 апрель кунлари автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга асфалтлаштириш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Тошкент