АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши сабаб Жанубий Суданда болалар ҳалок бўлди

АҚШ тиббий ёрдам дастурлари қисқартирилгани сабаб Жанубий Суданнинг шарқий Жонглей штатида камида саккиз киши, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали Save the Children хайрия ташкилотига таяниб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, уларнинг ўлими АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг «Америка биринчи» сиёсати сабаб халқаро гуманитар дастурларига маблағ ажратиш қисқартирилганидан кейин юз берган.

Кучли давлатлар томонидан яқин ҳафталар ичида қабул қилинган қарорлар болалар ўлимига олиб келди — бу ҳолат жаҳон ҳамжамиятини ларзага солиши керак, деди Save the Childrenнънинг Жанубий Судандаги директори Кристофер Няманди.

Ўтган йилгача ташкилот мамлакатдаги 27 та соғлиқни сақлаш марказини қўллаб-қувватлаб келган. Бироқ АҚШ ёрдамининг қисқариши сабаб уларнинг еттитаси бутунлай ёпилган, қолган 20 таси эса фаолиятини чеклашга мажбур бўлган. Бунинг натижасида бутун мамлакат бўйлаб фаолият кўрсатаётган 600 дан ортиқ тиббиёт ходимининг 200 нафари ишсиз қолган.

Бундан ташқари, АҚШ маблағлари ҳисобига беморларни шифохонага олиб борувчи транспорт хизмати ҳам издан чиққан. Натижада вабо юқтирган беморлар тиббий ёрдам олиш учун 40 даража иссиқда соатлаб пиёда юришга мажбур бўлган.

Жаҳон