Қирғизистонда рўй берган ЙТҲда вояга етмаган шахс ҳалок бўлди

Қирғизистонда жарликка ағдарилган Nexia-3 автомобилида вояга етмаган ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ хабар берди.

21 июль куни Фарғона вилояти, Сўх туманида яшовчи 2007 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги Nexia-3 автомобили Сўх–Риштон йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда Қирғизистоннинг Боткен вилояти Бужай қишлоғи ҳудудида руль бошқарувини йўқотиб, чуқур жарликка тушиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ЙҲХБ фуқароларга мурожаат қилиб, вояга етмаган ва тажрибасиз фарзандларга автомобиль бошқарувини ишониб топширмасликка чақирди.

Ҳодисалар